“Тонировка” нархи тушиши ҳақидаги хабар рад этилди

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда 1 июндан бошлаб Ўзбекистонда машина ойналарини тонировка қилиш нархи тушиши кутилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Ўзбекистонда 1 июндан машина ойналарини тонировка қилиш нархи тушиши ҳақидаги хабар рад этилди.

“Тонировка” учун янги нархлар

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда 1 июндан бошлаб машина ойналарини тонировка қилиш нархи тушиши кутилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

“Автотранспорт воситалари ойналарини тонировка қилиш нархлари пасайиши бўйича Ҳукумат қарори ишлаб чиқилмаганлигини маълум қиламиз”, - дейилади ИИВ ЙҲХББ хабарида.

Бошқарма аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд эканлигини эслатиб ўтган.