Тадбиркор автосервис қуриш учун 35 туп арча дарахтини кесиб олди

Сурхондарёлик тадбиркор, президент томонидан мораторий киритилишига қарамасдан 35 туп кўп йиллик арча дарахтларини кесиб олди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 май - Sputnik. Сурхондарёда 35 туп дарахт кесган тадбиркор 165 млн сўм жарима тўлайди, деб хабар қилмоқда вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси. 

Хабарда айтилишига кўра, Шеробод тумани “Боғиобод” маҳалласида яшовчи фуқаро Нормўминов Исмоил Тошпўлатович Ўзбекистонда дарахт кесишга мораторий киртилишига қарамасдан 35 туп арча дарахтларини (сосна) автосервис қуриш мақсадида кесиб ташлаган.

Ҳуқуқбузар Маъмурий жавобгарлик кодекснинг 79-моддаси 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 (беш) баробари 1 115 000 миқдорида маъмурий жаримага тортиш ҳақида қарор қабул қилинди.

Ҳуқуқбузарлик натижасида ўсимлик дунёсига 164 462 500 (Бир юз олтмиш тўрт миллион тўрт юз олтмиш икки минг беш юз) сўм зарар етказилгани аниқланди, дейилган хабарда.

Тадбиркор автосервис қуриш учун 35 туп арча дарахтини кесиб олди