ОДКБ Тожикистонда ҳарбий машқ ўтказишни режалаштирмоқда

ОДКБ Тожикистонда ҳарбий машқ ўтказишни режалаштирмоқда. Тожик-афғон чегара ҳудудида ҳаракат қилиш машқлари бажарилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. ОДКБга аъзо давлатлар 2021 йилда Тожикистонда кенг кўламли ҳарбий машқ ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ОДКБ бош котиби Станислав Зась маълум қилди.

ОДКБ давлатлари биологик хавфсизлик бўйича ҳамкорликни кўриб чиқадилар

"Келгуси йилда Тожикистонда ОДКБ давлатлари кучлари билан кенг кўламли машқлар ўтказишни режалаштирмоқдамиз, у ерда чегара можаросида ҳаракат қилиш машқларини бажарамиз", - деди у.

ОДКБ бош котибининг сўзларига кўра, ОДКБ айни вақтда тожик-афғон чегарасида террорчи гуруҳлар, жумладан ИШИД (Россияда тақиқланган) фаоллиги ошаётганини қайд этди.

Шу муносабат билан ОДКБ ҳозирда бу ҳудудда чегараларни мустаҳкамлаш бўйича турли чораларни кўрмоқда. ОДКБ чегара муаммосига жалб қилиш мақсадида БМТ ва ЕХҲТ билан фаол ҳамкорлик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Тожикистонда ОДКБ давлатларининг "Бузилмас биродарлик" машқлари ўтказилганди. ОДКБнинг тинчликпарвар кучлари қочқинлар лагери назорат-ўтказиш пунктига шартли гуруҳлар томонидан қилинган ҳужумни қайтаришди.

Тожикистонда охирги марта машқ Афғонистонда террористларнинг фаоллиги ошгани сабабли ўтказилганди.