Афғонистонда бирданига 900 нафар "Толибон" аъзолари озод қилинди

Афғонистон президенти Ашраф Ғани яқин кунларда икки мингтагача маҳбус толибларни озод қилишни режалаштирмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 май - Sputnik. Tolo News хабар беришича, Афғонистон ҳукумати Рамазон ҳайитининг биринчи кунида "Толибон" (Россияда тақиқланган) радикал ҳаракатининг бирданига 900 аъзосини  озод қилди.

Қобулнинг сабри тугади: "Толибон"га уруш эълон қилинди

"Озод қилинганлар сони икки мингга етади, аммо бу ёғи "Толибон"га боғлиқ ... Зўравонликнинг давом этиши тинчлик жараёнига ҳисса қўшолмайди", - деди Джавид Фейсал, Афғонистон миллий хавфсизлик кенгаши вакили.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистон президенти Ашраф Ғани Рўза Ҳайити муносабати билан Афғонистонда уч кун давомида ўт очиш режимини тўҳтатишига жавобан икки мингтагача толиб асирларни озод этишга фармон берган эди.

Кейинчалик, афғон ҳукумати толибларни асирларни озод қилиш учун замин яратиш учун ўт очишни тўхтатишни узайтиришга чақирди ва шу билан бирга, сулҳ маҳбусларни озод қилиниши ва музокаралар бир-бири билан боғлиқлиги ва бир вақтнинг ўзида амалга оширилиши кераклигини таъкидлади.

Таъкидлаш жоизки, феврал ойи охирида АҚШ ва "Толибон" Қатарда бўлиб ўтган маросимда тинчлик шартномасини имзоладилар.

Келишув чет эл қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетилишини ва афғонлараро мулоқотни бошлашни кўзда тутади. Бироқ, томонлар музокаралар столига, маҳбусларни алмашиш жараёни тугагандан кейингина ўтиришлари керак.