"Ўзбекистон темир йўллари"нинг локомотив парки янгиланиши мумкин

Президент ҳузурида бўлиб ўтган мажлисда, “Ўзбекистон темир йўллари” таркибини оптималлаштириш ва локомотив паркини янгилаш масалалари кўриб чиқилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 май - Sputnik. Пандемия шароитида дунё миқёсида темирйўл транспорти хизматлари улуши 75 %дан 87 %гача ошган. Бу ҳақида Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган йиғилишда хабар қилинди. 

Ушбу умумжаҳон тенденцияси Ўзбекистон темирйўл соҳаси учун ҳам хизматлар сифатини яхшилаш ва таннархни тушириш орқали мижозларни кўпайтириш учун яхши имконият бўлиши мумкин.

Лекин, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тизимида асосий воситаларнинг эскиргани, жамият таркибида носоҳавий активларнинг кўплиги асосий фаолиятни ривожлантиришга тўсқинлик қилмоқда.

Шу боис, президент ҳузурида бўлиб ўтган мажлисда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибидаги носоҳавий корхоналарни оптималлаштириш, тарифларни шакллантириш механизмларини такомиллаштириш, вагон ва локомотив паркини янгилаш бўйича топшириқлар берилди.

Мажлисда шунингдек Ўзбекистондаги юк автомобили соҳасини ривожлантириш ва автомобил йўллар тармоғини кенгайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилди. 

Мажлиснинг тўлиқ баёноти билан қуйида танишишингиз мумкин.