Жазирама иссиқ Ўзбекистонда коронавирусни тўхтатади - вирусолог

Ушбу ҳафта бошидан Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво ҳарорати кундузи 36-39 даражагача кўтарила бошлади, шимолий ва чўл ҳудудларида эса 40-41 даражага етиши кутилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Ҳафта бошидан Ўзбекистонга кириб келган иссиқ об-ҳаво COVID-19 фаоллигини сзиларли даражада камайтириши мумкин, деди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Вирусология илмий-текшириш институти ходими Хайрулла Мустафаев.

"Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати мўътадил юқори даражаларга етмоқда. Бундай шароитда вирус ривожлана олмайди", - деди Мустафаев "Правда Востока" нашрига. 

Мутахассис фикрига кўра, коронавирус 5-8 даража иссиқликда ва 60%дан кам бўлмаган намликда яшаши мумкин. Шу сабабли вирус намлик юқори бўлган Жануби-шарқий Осиё давлатларида пайдо бўлиб ривожланган. 

"Бизда эса, қуруқ ва иссиқ об-ҳаво. Умуман барча шамоллаш касалликлари иссиқ ҳаво келиши билан чекина бошлайди", - дейди вирусолог. 

Ушбу ҳафта бошидан Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво ҳарорати кундузи 36-39 даражагача кўтарила бошлади, шимолий ва чўл ҳудудларида эса 40-41 даражага етиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланишнинг биринчи ҳолати 15 март куни Франциядан қайтган фуқарода аниқланган эди. Бугунги кунда Республикада касалланганлар сони 3280 кишини ташкил қилмоқда. Карантин чоралари 1 июнга қадар узайтирилган.