Россияда Ғалаба паради 24 июнь куни бўлиб ўтади

Россия президенти Улуғ Ватан урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган парад 24 июнь куни ўтказилишини эълон қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Москвада Улуғ Ватан урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган парад 24 июнь куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди.

Москвада Ғалаба паради репетицияси бўлиб ўтди

“Биз буни 24 июнь куни, 1945 йилда ғолибларнинг афсонавий, тарихий паради бўлган кун, Қизил майдон бўйлаб Москва яқинида жанг қилган ва Ленинградни ҳимоя қилган, Сталинград яқинида курашган, Европани озод қилган, Берлинни ҳужум қилиб қўлга олган жангчилар ўтган куни қиламиз”, - дея фармон берди Путин Мудофаа вазирлиги раҳбари Сергей Шойгу билан учрашув якунида.

Путин Шойгуга ушбу тадбирга тайёргарлик кўришни буюрди. Шунингдек, унга парадга тайёргарлик кўриш ва ўтказишда энг қатъий талабларга риоя қилиш вазифаси топширилди.

Бундан ташқари, Россия етакчиси “Ўлмас полкни” 26 июль куни ўтказишни таклиф қилди. Бироқ у мутахассислар тавсияси билан бошқа кунга кўчирилиши ҳам мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ғалаба паради 9 май куни бўлиб ўтиши керак эди, бироқ коронавирус пандемияси сабаб бошқа кунга кўчирилган эди.