“Йўқолиб қолган” Ким Чен Ин яна жамоатчиликка кўриниш берди

Ким Чен Ин Корея Меҳнат партиясининг Марказий ҳарбий қўмитасида йиғилиш ўтказиб, қатор муҳим масалаларни муҳокама қилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Май ойи бошидан буён илк бор КХДР етакчиси Ким Чен Ин жамоатчиликка кўриниш берди.

Bloomberg агентлиги хабарига кўра, Шимолий Корея етакчиси Корея Меҳнат партиясининг Марказий ҳарбий қўмитасида йиғилиш ўтказган. Йиғилишда миллий мудофаа кучларини мустаҳкамлаш хусусидаги масалалар муҳокама қилинган.

Ким Чен Ин яна ғойиб бўлдими?

Шунингдек, Ким Чен Ин ички ва ташқи сиёсат воситалари ёрдамида ядровий урушдан сақланиш масаласига тўхталган.

Бироқ мажлис қайси санада ўтказилганига ойдинлик киритилмаган. Корея марказий телеграф агентлиги Шимолий Корея етакчисининг сурати ҳамда 23 май куни имзоланган буйруқларни эълон қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ The New York Post газетаси ва Bloomberg агентлиги Шимолий Корея етакчиси яна бир неча кундан бери омма олдида кўринмаётгани ва ҳеч қандай баёнотлар бермаётгани ҳақида хабар қилган эди.