ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Ўзбекистонлик легионер, “Энергетик-БГУ” ўйинчиси Жасур Яхшибоев Беларусь чемпионатида тўпурарлар пойгасида биринчи ўринга кўтарилди.
“Ислочь” клубига қарши ўтган ўйиннинг 13-дақиқасида Жасур Яхшибоев 11 метрлик масофадан белгиланган жаримани мукаммал бажарди ва голлари сонини 7 тага етказишга муваффақ бўлди. "Энергетик-БГУ” жамоаси рақибларини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Учрашувда Жасур Яхшибоев тўлиқ ҳаракат қилган бўлса, Шаҳбоз Умаров 78-дақиқада захирага олинди.
Шу тариқа, ушбу ғалаба эвазига “Энергетик-БГУ” мусобақа жадвалида иккинчи ўринга (21 очко) чиқиб олди ва пешқадам БАТЭдан бир очкога ортда қолмоқда.