Адиблар хиёбонида мушоира учун “тўпланган” шоиру ёзувчилар

Sputnik

Адиблар хиёбонини ғоявий-бадиий жиҳатдан янада бойитиш мақсадида Бобур, Огаҳий, Бердақ, Муқимий, Фурқат, Беҳбудий, Авлоний, Чўлпон, Қодирий, Тўлепберген Қайипбергенов, Ибройим Юсупов, Александр Файнберг сингари атоқли намояндалар хотирасига бағишланган янги ёдгорлик мажмуалари ҳам яратилди.

Ҳазрат Навоийнинг муҳташам ҳайкали атрофида 20 дан зиёд атоқли шоир ва адибларнинг ҳайкаллари яхлит меъморий ва бадиий композицияда, мантиқий ечим асосида жойлаштирилди. Шу ерда Ёзувчилар уюшмаси учун бино барпо этилгани ҳам ҳамоҳанглик касб этди.

Шавкат Мирзиёев адиблар хиёбонини адабиёт, маърифат ва маданият масканига айлантириш, ҳар бир адиб ҳайкалини муайян олий ўқув юртига бириктириб, бу ерда очиқ дарслар, маърифий тадбирлар ўтказиш бўйича тавсиялар берган. Хиёбон билангина чекланиб қолмасдан, адиблар ижодини чуқур ўрганиш, уларнинг ибратли умр йўллари ҳақида китоблар ва фильмлар яратиш, янги асарлар ёзиш муҳимлигини таъкидлаган.

1 / 13
Алишер Навоий
2 / 13
Адиблар хиёбони
3 / 13
Муҳаммад Юсуф
4 / 13
Абдулла Қодирий
5 / 13
Александр Файнберг
6 / 13
Бердақ
7 / 13
Бобур
8 / 13
Муқимий
9 / 13
Озод Шарафиддинов
10 / 13
Огаҳий ва Фурқат
11 / 13
Саид Ахмад ва Саида Зуннунова
12 / 13
Ойбек
13 / 13
Алишер Навоий ҳайкалига элтувчи йўл