Ўзбекистонда халқлар дўстлиги куни белгиланди

30 июльни Халқлар дўстлиги ва бирдамлиги куни сифатида белгилаш тўғрисида қонун лойиҳаси халқ муҳокамасига қўйилди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 май - Sputnik. Халқлар дўстлиги ва умумхалқ бирдамлик кунини белгилаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Ҳужжат билан 30 июльни Халқлар дўстлиги ва умумхалқ бирдамлик куни этиб белгилаш кўзда тутилган. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кириши таъкидлаб ўтилган.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, президент Шавкат Мирзиёев ўз расмий чиқишларида Ўзбекистон кўпммилатли мамлакат эканлигини, мамлакатда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари бир оила фарзандларидек аҳил ва иноқ яшаб келишларини, улар Ўзбекистон равнақи йўлида бирлашиб, барча соҳа ва тармоқларда фидокорона меҳнат қилмоқда, ривожланган бозор иқтисодиёти ва кучли фуқаролик жамиятига асосланган ҳуқуқий демократик давлат қуришга муносиб ҳисса қўшиб келаётганларини кўп бора эътироф этади.