Ўзбекистон цемент импортига чекловни бекор қилди

Ҳукуматнинг 2020 йил 23 апрелдаги қарорига мувофиқ Ўзбекистонга цемент импорти вақтинча тўхтатилган эди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 май - Sputnik. Ўзбекистон цемент импортига чекловни бекор қилди. Бу ҳақда "Коронавирус пандемияси даврида тиббий буюмлар учун хомашё экспорти ва цемент импортини вақтинчалик чеклаш тўғрисида"ги Ҳукумат қарорида кўзда тутилган.

Сурхондарёда қиймати 144 миллион долларлик цемент заводи ишга тушди

Ҳукуматнинг 2020 йил 23 апрелдаги қарорига мувофиқ Ўзбекистонга цемент импорти вақтинча тўхтатилган эди.

Киритилган ўзгартиришга кўра, цемент маҳсулотини импорт бўйича олиб киришга жорий қилинган чеклов 2020 йилнинг 23 майидан бошлаб бекор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Ўзбекистонда 2022 йилнинг 1 январига қадар барча цемент ишлаб чиқарувчи корхоналарга  автоматик станциялар ўрнатиш режалаштирилгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу автоматик станциялар цемент заводларидан чиқадиган зарарли моддаларни таҳлил қилади.