Мирзиёев Покистон президентига таъзия мактубини йўллади

Покистонда Карачи аэропорти яқинида юз берган авиаҳалокат оқибатида 97 киши қурбон бўлди. Самолёт уйларнинг устига қулаган, жабрларганлар бор.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 май - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Карачи шаҳрида рўй берган авиаҳалокат муносабати билан Покистон Ислом Республикаси президенти Ориф Алви ва бош вазири Имрон Хонга таъзия мактубини йўллади.

Покистонда йўловчи самолёт ҳалокатга учради

Бу ҳақда президент матбуот-хизмати хабар бермоқда

Мирзиёев Покистон халқига, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Покистонда Карачи аэропорти яқинида Airbus A-320 самолётининг қулаши оқибатида 90 дан ортиқ одамлар қурбон бўлди.

РИА Новости ахборот агентлигининг Покистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб берган хабарига кўра, бортда жами 99 киши бўлган. 91 нафар йўловчи ва саккиз нафар экипаж аъзолари. Шулардан 97 нафари ҳалок бўлган, икки киши омон қолган. Айни вақтгача 19 киши жасади идентификация қилинган.

Самолёт уйларнинг устига қулаган, жабрларганлар бор. Дастлабки маълумотларга кўра, 30 киши касалхоналарга олиб борилган.

Покистон бош вазири Имрон Хон самолёт қулаши бўйича тергов ишлари бошлаб юборилганини маълум қилган. Фуқаролик авиацияси бошқармаси маълумотларига кўра, борт ўзиёзар асбоблари топилган, улар расшифровка учун самолёт ишлаб чиқарувчиларига топширилиши айтилган.