Раҳмон Тожикистонда касаллик кўпайишининг асосий сабабини айтди

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон мамлакатда касалликлар сони кўпайишининг асосий сабабини айтди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Тожикистон етакчиси Эмомали Раҳмон куни кеча соғлиқни сақлаш тизими вакиллари билан учрашувда нутқ сўзлаб, мамлакатда коронавирус билан курашиш учун кўрилиши лозим бўлган чора-тадбирларга тўхталди. Sputnik Тожикистон хабарига асосан.

Гўзал алвон лолалар: Эмомали Раҳмон ўғли билан пойтахт боғларини кўздан кечирди – фото

Раҳмон вазирлик ва идораларга коронавирусга қарши кураш чораларини кучайтириш юзасидан топшириқлар берди.

Унинг фикрига кўра, республика аҳолисининг соғлиғига ортиқча вазн салбий таъсир кўрсатаётганини таъкидлади.

"Ортиқча вазн кейинчалик диабет ва қон томир каби касалликларнинг ривожланишига олиб келиши мумкин", - деди Раҳмон.

Президент коронавирус билан касалланиш кам бўлган ҳудудларда одамлар ҳаракатчан, далада ишлаши, ортиқча вазндан азият чекмаслиги, яхши иммунитетга эга эканлигига эътибор қаратиш зарур, деб таъкидлади.

Раҳмон соғлом овқатланиш учун йил бўйи мева ва сабзавотлар борлигини эслатди.

Шунингдек, президент нафақат коронавирусга чалинган беморлар тиббий ёрдамга муҳтожлиги, хавф остида бўлганларга ҳам эътибор бериш зарурлигини алоҳида таъкидлади.

"Коронавирус билан оғриган беморлардан ташқари, тиббий ёрдамга муҳтож бўлган бошқа одамлар ҳам борлигини унутмаслигимиз керак: диабет, юрак хасталиклари билан оғриганлар", - деди давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистонда 30 апрелда илк коронавирус ҳолати аниқланган. Сўнгги маълумотларга кўра, республикада касаллик аниқланган беморлар сони 2350 тага етди, 44 киши вафот этди.