Покистонда йўловчи самолёт ҳалокатга учради

Покистоннинг Карачи шаҳри яқинида йўловчи самолёти ҳалокатга учради. Дастлабки хабарларга кўра самолёт бортида 95 нафар йўловчи бўлган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 май - Sputnik. Покистонда йўловчи самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақида РИА Новости маҳаллий Geo телеканалига асосан хабар бермоқда. 

"PIA (Покистон ҳаво йўллари) авиакомпаниясининг самолёти Карачи шаҳри аэропорти яқинида ҳалокатга учради. Воқеа жойида олинган видеода самолёт қулаб тушган жойда қора тутун кўтарилаётганини кўриш мумкин", - дейилган маҳаллий Твиттер фойдаланувчиси хабарида. 

Хабарда айтилишига кўра, Лахордан Карачига PK-8303 рақамли парвоз амалга ошираётган самолёт бортида 97 киши бўлган, улардан 85 нафари йўловчилар ва 12 нафари экипаж аъзолари. Самолёт қўнишига 1 дақиқа қолганда ҳалокатга учраган.

Покистон ҳукумати ҳозирча самолёт тури ва қурбонлар сонини расман тасдиқлагани йўқ.