Коронавирус инфекциясини юқтирганларнинг 20 нафари аҳоли орасида аниқланди - ССВ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўчага заруратсиз чиқмасликни, шунингдек, ижтимоий масофани сақлашни, қўлларни тез-тез ювишни, тиббий ниқоб тақишни тавсия этмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 май - Sputnik. Коронавирус инфекцияси тасдиқланган 28 нафар кишининг 20 нафари аҳоли орасидан аниқланди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Ўзбекистоннинг биринчи хоними Сирдарё аҳолиси билан учрашди

Таъкидланишича, COVID-19 инфекциясига чалинган 3 нафар фуқаро Тошкент шаҳри (12 нафар), Навоий вилояти (5 нафар) ва Самарқанд вилояти (3 нафар) да жами 17 нафар оила аъзолари, яқинлари ва ҳамкасбларига юқтирган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатилиши туфайли баъзи ҳудудларда аҳоли заруратсиз кўчаларга чиқиб кетган, карантин қоидаларига амал қилмаслик ҳолатлари кўзга ташланмоқда.

"Бу эса инфекция юқтириш хавфини янада кучайтирмоқда", - дейилади вазирлик баёнотида.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўчага заруратсиз чиқмасликни, шунингдек, ижтимоий масофани сақлашни, қўлларни тез-тез ювишни, тиббий ниқоб тақишни тавсия этмоқда.

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси 2 967  нафар кишида аниқланган. 2 407 киши инфекциядан бутунлай соғайган. Вафот этганлар сони 13 нафарни ташкил этмоқда.