Хитой ҳукумати маҳаллий ҳокимиятларга "камҳаржроқ бўлишни"ни тавсия қилди

Хитой ЯИМининг ўсиши суръати 6,1 фоизни ташкил этди, бу сўнгги 30 йилдаги энг ёмон кўрсаткич. Шу сабаб ҳукумат ҳудудлардан камхаражатли бўлишни талаб қилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 май - Sputnik. Хитой ҳукуматининг жорий  ҳисоботида айтилишича, Хитойнинг барча даражаларидаги ҳукуматлар COVID-19 эпидемияси натижасида ЯИМнинг пасайиши сабабли бюджет харажатларида ҳаражатларни қисқартириши керак. РИА Новости хабарига асосан.

"Барча даражадаги ҳукуматлар ҳақиқатан ҳам ҳаражатларни қисқартири керак. Марказий ҳукумат бюджет харажатларининг салбий ўсиши учун жавобгарликни ўз зиммасига олади, зарур бўлмаган ва мажбурий бўлмаган моддаларга сарфларни 50% га камайтиради", - дейилади ХҲР Давлат Кенгаши Бош вазири Ли Кэцян томонидан мамлакатнинг Қонунчилик мажлиси очилиши маросимида ўқилган ҳисоботда.

2019 йил якунларига кўра, Хитойнинг ЯИМнинг ўсиш суръати 6,1 фоизни ташкил этди, бу сўнгги 30 йилдаги энг ёмон кўрсаткич бўлди, аммо бу ҳукуматнинг 6-6,5 фоизга ўсиш даражаси расмий прогнозига тўғри келди. Ўтган йил учун мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти 99,08 триллион юанни (14,4 триллион доллар) ташкил этди. Шу билан бирга, Хитой жаҳон иккинчи иқтисодиёти мақомини сақлаб қолди.

2020 йилнинг биринчи чорагида, COVID-19 пандемияси туфайли, иқтисодиёт салбий ўсишни кўрсатди, мамлакатнинг ЯИМи 1976 йилги маданий инқилобдан бери биринчи марта йиллик ҳисобда 6,8 фоизга пасайди.