Томошабин ўрнига секс қўғирчоқ: Корея футбол клуби жаримага тортилди

Трибуналарни томошабинлар ўрнига секс-қўғирчоқлар билан тўлдирган Жанубий Корея клуби жаримага тортилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik.  Жанубий Кореянинг “Сеул” клуби трибуналарда томошабинлар ўрнида секс-қўғирчоқларни жойлаштиргани учун 100 миллион вон (81 454 доллар) жаримага тортилди. Reuters маълум қилишича, бу ҳақда мамлакат чемпионати интизом қўмитаси қарор чиқарди.

Германия футбол бўйича чемпионатни қайта тиклашни режалаштирмоқда

Чемпионат май бошида қайта тикланганди, бироқ ўйинлар томошабинларсиз шарти билан ўтказиляпти. 17 май куни “Сеул” клуби ўз майдонида “Кванжу” жамоасини қабул қилди. Трибуналарни тўлдириш учун клуб раҳбарияти ниқобларда манекенларни ўтказиб, баннерларни илиб қўйди.  

Кейинчалик телевизорда ўйинни кузатган мухлислар манекенлар секс-қўғирчоқларга ўхшашини пайқаб қолишди. Плакатларда эса секс-дўконлар номлари ёзилган экан.  

“Интизом қўмитаси ҳодисанинг жиддийлигини инобатга олиб, кескин чораларни кўрди. Манекенлардан фойдаланиш фанат ва уларнинг оила аъзоларини ҳақорат қилди. Умид қиламизки, келгусида бундай нохуш ҳолатларнинг олди олинади”, - дейилган хабарда.

Куни кеча "Сеул" клуби раҳбарияти юз берган воқеа учун узр сўради. Баёнотда қайд этилишича, улар буюртма қилган маҳсулотлар катталар учун мўлжалланган товарлар тоифасига кириши ҳақида хабардор бўлмаган.