ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Мудофаа вазири Сергей Шойгуни "Ватан олдидаги хизматлари учун" I даражали (қиличлар билан) ордени билан мукофотлаш тўғрисида фармонга имзо чекди, деб хабар қилди РИА Новости давлат раҳбарининг расмий сайтига асосан.
"Россия Федерацияси президенти Путин Россия Федерацияси Мудофаа вазири Шойгуни 65 ёшга тўлиши билан табриклади ва мудофаа идораси раҳбарини “Ватан олдидаги хизматлари учун" I даражали (қиличлар билан) ордени билан мукофотлаш тўғрисида" фармонни имзолади", - дейилади Кремл матбуот хизмати баёнотида.
Пайшанба куни Россия Мудофаа вазири, армия генерали Сергей Шойгу 65 ёшга тўлди.