Оилавий можаро: нега бувилар ва ота-оналар болаларни бўлиб олишолмайди?

Ота-оналар ва бувиларнинг бола учун талаши унинг тарбиясига қандай таъсир қилади - мутахассис билан суҳбат.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 май - Sputnik, Дилшода Раҳматова. Sputnik Ўзбекистон мухбири билан эксклюзив суҳбатда болалар ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова одамлар қандай муаммолари билан келгани ҳақида гапирди.

Унинг сўзларига кўра, 16 март - мамлакатда карантин чоралари эълон қилингунига қадар, мисол учун, набираларининг тарбиясида онаси ёки отаси иштирокини чеклашни истаган бувилар у билан учрашувни истаган.

Маҳалла ва оила: Маматов янги ташкил этилган вазирлик ҳақида

"Афсуски, бу эпидемия келиши олдидан биз таҳлил қилишга улгурган масалалардан бири ҳолосдир. Ва мен бу муаммо ҳусусида шуни айтмоқчиманки, ота-оналар - эр-хотин, яъни онаси ва отаси ўз фарзандини тарбиялаш ва қўллаб-қувватлашда тенг ҳуқуқларга эгадирлар", - дея таъкидлайди Юнусова.

Омбудсменнинг сўзларига кўра, қабулга келган бувилар унга турли хил ваъжларни билдиришди ва ўз талабларини келинлари тарбияда қатнашишдан бош тортганлиги ёки болага ёмон таъсир кўрсатганлиги билан асосладилар. Бироқ, кўпинча бу ҳолат қайнона билан келин ёки куёв ва қайнона ўртасида яққол шахсий адоват фонида рўй берган.

Юнусованинг таъкидлашича, бундай ҳолатларда буви ва бувалари невараларини ота-оналари билан учрашишига тўсқинлик қилиш ўрнига, болаларга ҳам отаси, ҳам онасини яхши кўришига ёрдам беришлари керак.

"Бу каби аризалар бизга кўплаб келмоқда. Афсуски, болалар адоват ва қарама-қаршиликлар муҳитида ўсиб-улғайиши уларнинг ҳиссий ҳолати ва психологик ривожланишига ёмон таъсир қилишини улар тушунмаяптилар. Албатта, бу ерда психологлар ва шунингдек маҳалла қўмиталарининг ўрни муҳимдир, чунки улар бу ҳолаттда иккала ота-онанинг ҳам иштирокига қарши туришнинг кераги йўқлигини тушунтиради", - дея қўшимча қилди ҳуқуқ ҳимоячиси.

Аммо нафақат бувилар ёрдам сўрашади - ёш ота-оналар ҳам маслаҳат учун келишмоқда. Омбудсменнинг фикрига кўра, болаларнинг уйғун тарбиясига оид тегишли адабиётларни яратиш зарурияти келди.

"Ота-она бўлиб қолиш осон, аммо ота-оналик мажбуриятларини тўғридан-тўғри амалга ошириш жуда қийин ва машаққатли ишдир", - дея хулоса қилди болалар ҳуқуқлари бўйича вакил.

Унинг фикрига кўра, ушбу муҳим ижтимоий жараёнда ҳамжиҳатлик, жамоат институтларининг иштироки, шунингдек, оиласи ва фарзандлари учун шахсий жавобгарлик ҳисси зарур.