Майк Тайсон тезлиги: боксчи янги жангларга тайёргарлик кўрмоқда - видео

53 ёшли Майк Тайсон Хитойнинг Weibo учун ролик ёзди. Унда боксчи катта тезликда зарбаларни бериши акс этган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. Профессионал бокс афсонаси Майк Тайсон ўз ташқи кўринишини намойиш қилди. У айни вақтда аралаш яккакураш бўйича таниқли мураббий Рафаэл Кордейро раҳбарлигида машқ қилмоқда.

53 ёшли Майк Тайсон Хитойнинг Weibo учун ролик ёзди. Ушда боксчи катта тезликда зарбаларни бериши акс этган.

Апрел ойининг охирида у бир нечта кўргазма жангларида иштирок этишни режалаштираётганини эълон қилди. Жанглардан олинадиган маблағ уйсизларга ёрдам бериш ва гиёҳвандликка ружу қўйганларни даволашга сарфланади.

Шунингдек, ОАВ шу ҳафта бошида Тайсон ўзининг биринчи кўргазма жангини - оғир вазн тоифасидаги собиқ жаҳон чемпиони Шеннон Бриггсга қарши ўтказишини айтди.