Бирламчи бозордан уй сотиб олганда тўланадиган 5 фоизлик ставка бекор бўлди

1 апрелдан Тошкент шаҳрида кўчмас мулкни олишда доимий пропискага эга бўлиш талаб қилинмаслигини кўзда тутувчи тартиб жорий этилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 май — Sputnik. “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” қонун Ўзбекистон президенти томонидан имзоланди.

Киритилган ўзгартишларга кўра, Ўзбекистонда доимий яшовчи ва республиканинг бошқа минтақаларида доимий пропискага эга бўлган Ўзбекистон фуқаролари томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида янги қурилган кўчмас мулк сотиб олинганда мол-мулкнинг олди-сотди шартномаларини тасдиқлаганлик учун шартнома суммасининг 5 фоизи миқдордаги давлат божининг алоҳида ставкаси чиқариб ташланди.

1 апрелдан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулкни олишда Ўзбекистон фуқаролари учун ушбу ҳудудларда доимий пропискага эга бўлиш талаб қилинмаслигини кўзда тутувчи тартиб жорий этилган.