Яна бир вилоят коронавирусдан холи ҳудудлар сафига қўшилди

Сўнгги бемор тузалиб чиққан Сурхондарё вилояти коронавирусдан холи ҳудуд сифатида Жиззах, Қашқадарё ва Фарғона сафига қўшилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Сурхондарё вилояти ҳам коронавирусдан холи ҳудудга айланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

Ўзбекистонда бирданига 47 кишида COVID-19 аниқланди

Сўнгги соатларда Тошкент шаҳрида 17, Хоразм вилоятида 2, Сурхондарё вилоятида эса сўнгги 1 нафар коронавирусга чалинган бемор тузалди ва реабилитацияга кузатилди.

Сурхондарёлик сўнгги бемор касалликни коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда юқтириб олган эди.

Шу тариқа, Сурхондарё вилояти ҳам Жиззах, Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари каби коронавирусдан холи ҳудудлар сафидан ўрин олди.

Мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2369 нафарга етди.