Сирдарёда тошқин вақтида зарар етган ашёлар ёқиб юборилмоқда – ФВВ

Таъкидланишича, бундай воситалар қайта фойдаланиш учун яроқсиз ҳисобланиб, санитария-гигиена талабларига жавоб бермайди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида юзага келган сув тошқини оқибатларини бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилмоқда.

Жумладан, оқим вақтида зарар етган ашёлар, уй хўжалиги буюмларини йиғиш, уларни ҳудуддан олиб чиқиш ва йўқотиш тадбирлари мисол қилиб келтирилган.

Сирдарёда тошқин вақтида зарар етган ашёлар ёқиб юборилмоқда – ФВВ

“Чунки бундай воситалар қайта фойдаланиш учун яроқсиз ҳисобланиб, санитария-гигиена талабларига жавоб бермайди”, - дейилган хабарда.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда сирдарёликларга ёрдам сифатида келтирилган буюмлар ва кийим-кечаклар ёқиб юборилаётгани айтилган суратлар тарқалган эди.