ОАВ пандемиянинг кейинги эҳтимолий эпимарказини маълум қилди

Лотин Америкасининг баъзи шаҳарларидаги вазиятни АҚШ ва Европада коронавирус эпидемиясининг юқори чўққиси билан солиштириш мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Лотин Америкаси коронавирус пандемиясининг янги эпимаркази бўлиши мумкин. Бу ҳақда Германиянинг Der Spiegel нашри хабар тайёрлади.

Дунёда яна бир COVID-19 тарқалиши хавфи мавжуд - Пентагон

“Чегара билмас шифокорлар” бўлинмаси Бразилияда коронавируснинг тарқалиши ҳақидаги хавотирли статистикани пайқадилар. Бразилия бўлими бошлиғи Ана де Лемоснинг сўзларига кўра, сўнгги ҳафталарда Лотин Америкаси мамлакатларида касаллик ва ўлим ҳолатлари рекорд даражада қайд этилди.

"Касаллик ва ўлимнинг кескин ўсиши Лотин Америкаси пандемиянинг янги марказига айланишига олиб келади", - деди у.

Материалда таъкидланишича, баъзи шаҳарларда вазият АҚШ ва Европада эпидемиянинг энг юқори чўққисига ўхшатиш мумкин.

"Перу пойтахти Лима шаҳрида икки баравар кўп одамлар вафот этмоқда. Бу кўрсаткич Париждаги эпидемиянинг энг ёмон ойига қиёслаш мумкин", - деб ёзади Der Spiegel.

Аҳолиси 2 миллион киши бўлган Бразилиянинг Манаус шаҳрида ўлим даражаси уч бараварга кўпайди. Бундай статистика энг оғир эпидемиологик вазият бўлган Лондон ва Мадридда кузатилган. Эквадорнинг Гуаякил шаҳри, аввалги йиллардагига нисбатан беш баравар кўп одам вафот этди, иккинчи Нью-Йоркка айланиб қолиши мумкин.

Дунёнинг икки чеккасида “коронавирус” шаклида дўл ёғди – фото

Таъкидланишича, Бразилияда коронавирусдан вафот этган одамларнинг оммавий қабрларга дафн этиш бошланди. Бундан ташқари, мамлакатда COVID-19 тестлари кам ўтказилади.

Мексика илгари ўрнатилган чекловларни олиб ташлашни бошлади, гарчи бу мамлакатда юқтирганлар ва ўлимлар сони бўйича Лотин Америкасида учинчи ўринда туради. Шу билан бирга, вирусологларнинг айтишича, Мехико шаҳри ҳали ҳам эпидемия чўққисига чиқмаган.

Қаттиқ карантинга қарамай, касаллик Перуда кучайиб бормоқда - Лорето вилоятида ҳар соатда бир киши коронавирусдан вафот этмоқда.

Айни пайтда Бразилия коронавирус инфектциясининг аниқланган ҳолатлари сони бўйича АҚШ ва Россиядан кейин учинчи ўринда. Сўнгги маълумотларга кўра, бу давлатда 271,8 мингта ҳолат қайд этилган, 17 983 бемор вафот этган.