ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Бош прокуратура ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоёзув юзасидан баёнот берди. Унда Наманган вилояти Чортоқ туманидаги каналда аёл кишининг жасади оқиб кетганлиги айтилган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Чортоқ тумани прокуратураси томонидан терговолди текшириш ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аёлнинг ўлими сабабини аниқлаш бўйича суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Шунингдек, шахсини аниқлаш бўйича барча тезкор чоралар кўрилмоқда.
Хабарда текшириш натижалари бўйича батафсил маълумот берилиши қўшимча қилинган.