ИИБ ва Миллий Гвардия Тошкентда 52 нафар аёлга қўриқлаш ордерлари топширди

Тошкент шаҳар ИИББ хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлари Миллий гвардиянинг аёл-хизматчилари билан биргаликда пойтахтлик аёлларга ёрдам бермоқдалар.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 май - Sputnik. Тошкентда ИИБ ва Миллий Гвардия ходимлари 52 нафар ҳимояга муҳтож аёлларга қўриқлаш ордерлари топширди, деб хабар қилмоқда ИИББ матбуот хизмати. 

"Ўтган 17 ва 18 май кунлари хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлар Миллий гвардиянинг аёл-хизматчилари билан биргаликда 223 тадан ортиқ оилаларда бўлиб, 48 та ҳар томонлама ёрдамга муҳтож оилаларни аниқладилар ва 52 нафар аёлларга қўриқлаш ордерларини топширишди, - дейилган хабарда.

ИИББ ва Миллий Гвардиянинг аёл хизматчиларидан ташкил топган махсус қўшма гуруҳларнинг асосий вазифаси – муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал этишда ёрдам бериш, жабрланган аёлларни ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича барча чораларни қўллаш, зарур ҳолларда – қўриқлаш ордерини топширишдир.

ИИБ ва Миллий Гвардия Тошкентда 52 нафар аёлга қўриқлаш ордерлари топширди

Қўшма гуруҳлар хавотирли хабарлар келиб тушган оилалардан хабар олишди, жойларда суҳбатлар ўтказиб, хонадаонлардаги вазият ўрганилди, муаммолар аниқланди. Бирор оилада аёл киши психологик ва руҳим босимга, ёки жисмоний зўравонликка учрагани маълум бўлса,  бу каби оилалар билан ишлар эҳтиёткорлик билан олиб борилади. Чунки бундай ҳолатларда одоб билан ишлаш, шунингдек, жабрланувчининг ҳатти-ҳаракатларига баҳо бермаслик, ҳукм чиқаришга шошмаслик, уларга диққат билан қулоқ солиш ва аёлларни ҳақоратлайдиган, камситадиганларга нисбатан кескин бўлиш талаб этилади.

Маълумот учун, коронавирус эпидемияси туфайли ўртача ҳисобда 2,6 миллиард киши бир неча ойдан бери ўз-ўзини яккалаш тартибида турмуш кечирмоқда. Ушбу вазиятдан оилавий зўравонлик ҳолатлари кесикн кўпайиши кузатилмоқда. Айрим мамлакатларда оилавий зўравонликдан жабрланганлар сони 2 баравар ошгани ҳаиқда БМТ бош котиби Антонио Гутерриш 5 апрел куни сўзлаган нутқида айтиб ўтганди.

ИИБ ва Миллий Гвардия Тошкентда 52 нафар аёлга қўриқлаш ордерлари топширди