ТОШКЕНТ, 20 май — Sputnik. Хитой ва Мексикада коронавирус шаклида дўл ёғди.
Daily mail нашри ёзишича, Мексиканинг шимолидаги Нуэво Леон штатининг ҳайратга тушган аҳоли ижтимоий тармоқларда муз бўлакларининг суратларини жойлаштиришди.
Суратда дўлда COVID-19га ўхшаш "тиканлар" борлигини кўриш мумкин.
Айниқса диндор фойланувчилар, бундай табиий ҳодиса “дунё яратувчисидан келган хабар” бўлиши мумкин, дея тахмин қилдилар.
Шунга ўхшаш суратлар билан Хитойнинг Циндао шаҳрида яшовчи Arlene Lee ҳам ўртоқлашди.
“Кечаси Циндаода мана шундай дўл ёғди!”, - деб ёзди аёл.
Ўз навбатида, Жаҳон метеорология ташкилотининг метеорологи ва маслаҳатчиси Жозе Мигел Винас бу кўринишдаги дўл ғайриоддий ҳодиса эмаслигини таъкидлади.
"Бўрон пайтида дўл майда шарсимон шаклда бошланади ва устида муз қатлами тўпланади. Кучли бўронлар пайтида, дўл етарлича катталашиб, парчаланади, кўплари мажақланиб, бир-бирларига қўшилади ва шундай муз тиканларини ҳосил қилишади" - дея тушунтирди метеоролог.
Унинг қўшимча қилишича, ерга тушган дўл эзилган муз дисклари бўлиб, кучли зарба ёки турли ўлчамдаги дўлларнинг бирлаштириши натижасида юлдуз шаклига олиб келади.