Атамбаев спецназ ходимини ўққа тутганмиди - Қирғизистон бош прокуратураси баёноти

Бош прокуратура баёнотига кўра, адвокатнинг сўзлари ҳақиқатга мос эмас ва жамоатчиликни чалғитмоқда, сабаби спецназ ходимларининг кўрсатмалари тўлалигича ўз аксини топмаган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Қирғизистон Бош прокуратураси Алмазбек Атамбаевнинг адвокати Замир Жоошевнинг "сиёсатчи Қўй-Тошда спецназ ходимини ўлдирмагани" тўғрисидаги баёнотига изоҳ берди, деб ёзади Sputnik Қирғизистон.

Алмазбек Атамбаевнинг суд мажлисида мазаси қочди

Идора хабарига кўра, шу кунларда айрим медиаресурсларда ""Альфа қўмондони ўринбосари Усенбек Ниязбековни ким ўлдирган? Гувоҳлар кўрсатмалари" ва "Қўй-Тошда Атамбаев ҳибсида иштирок этган "Альфа" бўлинмаси жангчилари кўрсатмалари" сарлавҳаси остида мақолалар пайдо бўлган.

Жоошев Facebookда ОАВлар Ниязбеков Атамбаевга тегишли қурол - Драгунов снайпер милтиғидан ҳалок бўлгани тўғрисида ёлғон хабарларни тарқатишаётгани ҳақида маълум қилган. Ҳуқуқшунос ДМХҚнинг "Альфа" спецназ жангчилари орасидаги жарбланганлар кўрсатмалари асосида президент ва унинг тан соқчиси Ниязбековнинг ўлимига айбдор эмаслиги тўғрисида баёнотни чоп этган.

Бош прокуратура спецназ ходимларининг кўрсатмалари тўлиқ ўз аксини топмагани туфайли, адвокатнинг сўзларини "ҳақиқатга мос эмас ва жамоатчиликни чалғитувчи", деб топган. Таъкидланишича, ушбу кўрсатмаларга "аниқлик ва тўлдиришлар киритилган, натижада эса "воқеанинг асл ҳолати ўрнатилган". Жабрланганлар сўроқ қилинган, ҳодиса юз берган жой кўздан кечирилган, тегргов экспериментлари ўтказилган, экспертизалар тайинланган ва улар ўлароқ Атамбаев ва унинг тан соқчиси Ниязбеков ўлими ҳамда бошқа кўплаб одамларга уюштирилган суъиқасдларга алоқадорлиги ўрнатилган.

Собиқ президент уйини штурм қилиш операцияси: Атамбаевга айблов хулосаси тайёрланди

"Ниязбековга унинг ўлимига сабаб бўлган тан жароҳатлар қайси қуролдан етказилгани аниқланган. Экспертиза шуни исботладики ўқнинг кириш ва чиқиш (7,62 миллиметр калибрли) тешиги ва Ниязбековнинг кийими ва бронежилетида қолган, таркибида қўрғоншин бўлган ўқ қолдиқлари, спецназ жангчиси айнан Атамбаевга дегишли Драгунов снайпер милтиғидан ўққа тутилганини билдиради", - дейилади хабарда.

Бош прокуратура ҚР Жиноят-процессуал кодексининг 160-моддаси жиноят иши бўйича судгача бўлган суд жараёни давомида олинган маълумотларни ошкор этишни таъқиқлашини таъкидлаб ўтган.

Айни вақтга қадар суд тергови тадқиқоти предметига айланмаган ушбу маълумотларни тарқатган адвокат қонунни бузганлиги ҳақида огоҳлантирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 7 август куни кечқурун Қўй-Тош қишлоғида Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси спецназ ходимлари Атамбаевни ўз қароргоҳида қўлга олиш бўйича операцияни амалга оширишга уринган эди. Аммо штурмга сиёсатчининг тарафдорлари тўсқинлик қилди. Бир нафар спецназ ходими ҳалок бўлди. 8 август куни ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари такрорий штурмни амалга оширдилар, натижада Атамбаев таслим бўлди. Собиқ президент спецназ ходимининг ўлимидан ташқари, тартибсизликларни ташкиллаштиришда, гаров олишда ва бошқа жиноятларда айбланмоқда.