Россия фуқаролигини олганлар сони 2,5 бараварга ошди

Агар хорижликларга Россия паспортини бериш ҳозирги суръати 2020 йил мобайнида давом этса, бу кўрсаткич рекорд даражага чиқади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. 2020 йилнинг 4 ойида Россия 161,1 минг кишига ўз фуқаролигини берди. Бу рақамлар мамлакат ИИВ ҳисоботида келтирилган.

Ўзбекистонликлар Россияга бориш учун рухсатнома олиши мумкин – асосий шарти

Ўтган йилнинг шу даврида атиги 63,2 минг хорижлик Россия фуқаролигини олган эди. Демак, 2020 йил бошида Россия ўтган йил январ-апрел ойига нисабатан икки ярим баравар кўп ўз фуқаролиги берди.

Чет эл фуқароларга Россия паспортини бериш 2017 йилдан бери доимий равишда ўсиб бормоқда.

Таъкидланишича, ҳозирги суръатларда давом этса, 2020 йил якунида бу кўрсаткич рекорд даражага чиқиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Россия президенти Владимир Путин хорижий фуқароликдан воз кечмасдан Россия фуқаролигини олиш ҳуқуқини берувчи қонунни имзолади.

Бунгача чет элликлар Россия паспортини олиш учун мурожаат қилганда, ўз мамлакатлари ваколатли органига фуқароликдан воз кечиш тўғрисида ариза билан тасдиқлаши керак эди.