Михаил Мишустин ўз вазифаларини бажаришга қайтмоқда

Илгари коронавирусга чалинган Россия бош вазири Михаил Мишустин ўз вазифаларини бажаришга қайтмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Андрей Белоусовни Россия бош вазири вазифасини ижро этувчи этиб тайинлаш тўғрисидаги ҳужжат ўз кучини йўқотишини назарда тутувчи фармонга имзо чекди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Песков ҳам коронавирусга чалинди

Бу илгари коронавирусга чалинган Мишустин ўз вазифасига қайтаётганини англатади.

30 апрель куни Михаил Мишустин президент Владимир Путинга коронавирус юқтириб олганини маълум қилган эди.

Путин Мишустин коронавирус билан касаллангани сабаб бош вазир биринчи ўринбосари Андрей Белоусовни унинг вазифасини вақтинча ижро этувчи сифатида тайинлаш тўғрисидаги фармонга имзо чеккан эди.