Сардоба ҳодисасини ўрганиш учун Ўзбекистон халқаро экспертлар гуруҳини таклиф қилади

Европа ва Осиё давлатларидан таклиф қилинган экспертлар ФВ сабабларини ўрганиб сув омборидан келажакда фойдаланиш истиқболларига баҳо беради.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 май - Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати бир қатор давлатлардан хорижий экспертларни таклиф қилиб Сирдарёда содир бўлган сув тошқини сабабларини ўрганади, деб Шавкат Мирзиёевнинг сўзларини келтирди “Ўзбекистон 24” телеканали.

“Тўғон ёрилиши сабабларини аниқлаш мақсадида Франция, Европа, Осиё, Туркия ва Россиядан энг яхши экспертлар таклиф қилинади”, - деди президент.

Шунингдек, халқаро экспертлар Сирдарё ва Жиззах вилоятларининг қишлоқ хўжалик сектори учун муҳим бўлган ушбу сув омборидан келажакда фойдаланиш истиқболларига ҳам баҳо беришади.

“Ҳаммага сув керак. Сув омборини қуриш ҳақидаги қарор тўғри бўлган, лекин мана шундай ҳодиса юз берди”, - деди президент.

Эслатиб ўтамиз, 1 май куни Сардоба сув омборининг тўғони ёрилиши оқибатида Сирдарё вилоятининг ҳамда Қўшни Қозоғистон Республикасининг бир неча қишлоқларидаги уй ва экин ерлари сув остида қолган эди. Сув тошқини оқибатида 6 киши қурбон бўлди.

Айни дамда Ўзбекистон Тергов органлари томонидан ушбу фавқулодда ҳолат сабабларини 4 йўналиш бўйича ўрганишмоқда: лойиҳалаштиришда йўқ қўйилган хатолик, белгиланган талабга жавоб бермайдиган қурилиш ишлари, эксплуатация жараёнидаги хатолик ва табиий офат.