Кимлар биринчи навбатда коронавирусга қарши эмланади - вирусолог жавоби

Мутахассиснинг фикрига кўра, COVID-19 га биринчи навбатда кўплаб одамлар билан мулоқотда бўлувчилар эмланади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 май - Sputnik. Коронавирусга қарши эмлашга биринчи номзодлар хавф гуруҳига кирувчилар бўлади. Бу ҳақда Н.Гамалея номидаги Эпидемиология ва микробиология Миллий тадқиқот марказининг латент инфекциялар микробиологияси бўлими бошлиғи Виктор Зуев НСН эфирида маълум қилди.

“Биз одамларда иммунитет ҳосил қилиш учун эмлаймиз. Иммунитетга эга бўлган одамни эмлашни нима кераги бор?" – дейди у.

Россиянинг тўққизта вакцина ишланмаси COVID-19га “зарба беради”

Коронавирусга қарши вакцинани биринчи бўлиб COVID-19 билан касалланган беморлар билан ишлайдиган шифокорлар олишади. Шунингдек, мутахассиснинг фикрига кўра, кўп сонли одамлар билан мулоқот қилувчилар ҳам эмлашга биринчи навбатда бўлишади: масалан, чипта сотувчилар, кассирлар, кўнгиллилар, такси ҳайдовчилари.

Мутахассис кейинчалик грипп каби коронавирусга қарши вакцинация ўтказилади деб ҳисоблайди.

Шунингдек, унинг фикрига кўра, коронавирус тарқалиши йилига икки марта - кеч кузда ва эрта баҳорда, - иқлимий сабабларга кўра одамларда иммунитет пасайганда рўй беради.

Дунё бўйлаб коронавирус билан боғлиқ 4,6 миллиондан зиёд ҳолат қайд этилган, 311,7 мингдан ортиқ одам вафот этган.