Гамалей маркази Россияда COVID-19дан ўлим даражаси пастлигига изоҳ берди

АҚШ ва Европа фуқароларига нисбатан россияликларнинг иммунитети баландроқ - эпидемиология маркази директори.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 май – Sputnik. Россияда, бошқа давлатларга қараганда, COVID-19дан ўлиш даражаси 3-4 баравар паст, чунки россияликларнинг Европа ва АҚШ фуқароларига нисбатан популяцион иммунитети баландроқ, дейди Эпидемиология ва микробиология Миллий тадқиқот маркази директори Александр Гинцбург.

"Шунчаки паст ҳам эмас, балки 3-4 баравар паст... Чунки, аминманки, популяцион иммунитет бизнинг фуқароларда европаликлар ёки америкаликларга қараганда анчагина баланд", - деб таъкидлади у "Россия 24" каналига берган интервьюсида.

Россияда коронавирус билан боғлиқ вазият қийинлигича қолмоқда, аммо касалланишлар сонини ўсишини тўхтатишга маваффақ бўлинди, динамикаси ижобий, дея баёнот берди бош вазир Михаил Мишустин.

"Мамлакатимизда коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ вазият жиддийлигича қолмоқда, аммо биз айтишимиз мумкинки, касалланишнинг кўпайишини тўхтатишга муваффақ бўлдик. Энг эҳтиёткор ҳисоб-китобларга кўра, динамика ижобий", - деди Мишустин ҳукумат қошидаги коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш президиуми йиғилишида. 

Россия, Ўзбекистон ва дунёда COVID-19 билан боғлиқ вазият тўғрисидаги маълумотлар стопкоронавирус.рф ва coronavirus.uz  порталларида келтирилган.