Хоразмдаги кучли шамол уйлар томини учириб кетди - фото

Хоразмда эсган кучли шамол айрим корхона, ташкилот ва кўп қаватли турар жойларнинг том қисмларини учириб кетди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Хоразм вилоятида соат 17:00 ларда кучли шамол эсди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, бунинг натижасида айрим корхона, ташкилот ва кўп қаватли турар жойларнинг том қисмларини учиб кетган.

Хоразмдаги кучли шамол уйлар томини учириб кетди - фото

Шамол оқибатларини бартараф этиш мақсадида Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан 3 та махсус техника ва 20 нафар шахсий таркиб жалб этилган.

Хоразмдаги кучли шамол уйлар томини учириб кетди - фото

Ҳозирда зарурий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.