COVID-19нинг оғир шакли биринчи аломатлари ошкор қилинди

Шифокор ва телебошловчи Елена Малышеванинг сўзларига кўра, огоҳлантирувчи биринчи аломат - бу нафас қисилиши.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 май - Sputnik. Россиянинг "Первый" канали "Здоровье" кўрсатувида Москванинг бош рентгенологи Сергей Морозов COVID-19нинг оғир шакли аломатларини санаб ўтди, деб хабар беради РИА Новости.

Мигрантга эслатма: коронавирус билан касалланиб қолган тақдирда нима қилиш керак

"Биринчиси - ҳарорат 38,5 даражадан юқори, иккинчиси - йўтал, учинчиси - нафас қисилиши. Бу нафас олишнинг юқори частотаси - дақиқасига 20-30 та ҳаракат. Бунга қон кислород билан тўйинганлигининг пасайиши ҳам қўшилиши мумкин", - деди мутахассис.

Шифокор ва телебошловчи Елена Малышеванинг сўзларига кўра, огоҳлантирувчи биринчи аломат - бу нафас қисилиши.

"Нафас қисилиши - ҳаво етишмаслиги ҳисси. Бу касалхонага ётқизилиш керак бўлган энг жиддий аломат", - деди у.

Мутахассислар цианозга ҳам эътибор қаратдилар - тери ва шиллиқ қаватнинг кўкариши. Уларнинг сўзларига кўра, COVID-19нинг аломатлари лаблар ва тирноқлар кўкариши ҳам бўлади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари сони 272 мингдан ошди, икки ярим мингдан ортиқ одам вафот этди, 63 мингга яқини даволанди.

Ўзбекистонда касалланганлар сони 2691 кишини ташкил қилди, улардан 2158 нафари даволанди. 11 киши вафот этди.