Ўзбек дипломатлари Москва шифокорларига ош тарқатишди

Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси шифокорлар ва чартер парвозларини кутаётган ватандошлар учун "Раҳмат!" хайрия акциясини ташкил қилишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 май - Sputnik. Ўзбекистоннинг Москвадаги дипломатик ваколатхоналари 14 май куни ватандошлар кўмаги билан иккита катта қозонда палов тайёрлаб, "Раҳмат!" хайрия тадбирини ўтказдилар. 

  • "Ҳаётни сақлаб қолганингиз учун ташаккур!" шиори остида мазали таомларнинг бир қисми Москвадаги турли тиббиёт муассасаларида ишлайдиган кўплаб шифокорларга топширилди.
  • "Ўз-ўзини яккалаш тартибига амал қилганингиз учун ташаккур!" шиори остида айни Россия пойтахтидаги ётоқхоналарида Ўзбекистонга чартер парвозларни кутаётган ўзбекистонликларга ҳам совға қилинди.

Таъкидлаш жоизки, қабул қилувчилар орасида ҳозирда COVID-19 инфекциясидан азият чекаётганлар ҳам бор. Улар Россия расмийларининг кўрсатмаларига кўра, изоляция ҳолатида, шифокорлар назорати остида амбулатория шароитида даволанишмоқда.

Ўзбек дипломатлари Москва шифокорларига ош тарқатишди

Ушбу акция Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ватандошларимизга кўмаклашиш мақсадида “Саховат ва кўмак” ташаббуси доирасида Ўзбекистоннинг Россиядаги дипломатик ваколатхоналари томонидан олиб борилаётган ишларнинг давоми бўлди. тадбир доирасида ҳар куни меҳнат муҳожирлари, талабалар ва бошқа ватандошларга озиқ-овқат, дори-дармон ва гигиена воситалари билан таъминланмоқда.

Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари тегишли ҳомийларга ва барча шерикларга коронавирус инфекциясига қарши биргаликда курашда кўрсатган ёрдамлари учун миннатдорчилик билдирадилар.

Ўзбек дипломатлари Москва шифокорларига ош тарқатишди