Самарадаги обсервация лагеридан биринчи видео

Самара вилояти ҳукумати чегара яқинида тўпланиб қолган 600дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари учун "обсервация лагери"дан биринчи видеолавҳа.
Sputnik

Россиянинг Қозоғистон билан чегараси яқинида тўпланиб қолган 600дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари учун "обсервация лагери" ташкиллаштирилди, дея хабар берди Самара вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Самарада тўпланиб қолган Ўзбекистон фуқаролари учун обсервация лагери ташкил қилинди

Маълум бўлишича 600га яқин Ўзбекистон фуқаролари шахсий автомобилларда ва автобусларда, 11 майдан бошлаб чегаралар очилиши ҳақидаги нотўғри маълумотларга ишониб Самара вилояти, Болшечнериговский туманидаги Қозоғистон билан чегара ҳудудига этиб борган. Лекин чегаралар ҳалигача очилгани йўқ.

Кеча 14 май куни Ўзбекистон ташқи ишлари вазирлиги ушбу вазият юзасида Республика махсус комиссиясига хабар берганини ва маҳаллий ҳокимият билан алоқа ўрнатганини хабар қилган эди. Шу билан бирга ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти чегара яқинда кутаётган фуқароларни махсус комиссияси томонидан тегишли қарор қабул қилгунига қадар тинчикни сақлаш, ўрнатилган карантин қоидаларига риоя қилишга чақирган.

*Обсервация лагери - эпидемиологик хавфли ҳудуддан келган фуқароларнинг ҳаракатланишини чеклаш ва уларни тиббий кузатувга олиш учун махсус ташкил қилинган, чегараланган ҳудуд.