Тошкент вилоятида СССР Қаҳрамони Полетаев хотирасига ёдгорлик тикланди

Федор Полетаев – Иккинчи жаҳон урушида қатнашган, Италия қаршилик ҳаракатининг аъзоси, Италиядаги энг юқори ва энг шарафли мукофот - "Ҳарбий қаҳрамонлиги учун" олтин медали билан тақдирланган ягона чет эллик. Бугун у дунёга келганига 111 йил тўлди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Тошкент вилояти Красногорск қишлоғида СССР Қаҳрамони, Италия миллий қаҳрамони Федор Полетаев хотирасига қайта тикланган ёдгорлик очилди. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар қилди.

“9 май, Ғалаба кунида Тошкент вилоятининг Красногорск қишлоғида Совет қаҳрамони Федор Полетаевнинг қайта тикланган ҳайкали очилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди", - дейилади элчихонанинг Facebook’даги саҳифасида.

Федор Полетаев ҳайкали, 1972 йилда Красногорскда очилган. Аммо 2014 йилда, маҳаллий ҳокимият қарори билан у олиб ташланганди. Сабаби - ёдгорлик авария ҳолатида бўлган эди.

Тошкент вилоятида СССР Қаҳрамони Полетаев хотирасига ёдгорлик тикланди

2020 йил феврал ойи бошида Рязан вилояти губернатори Николай Любимов (Полетаев - Рязан вилоятида туғилган - таҳ.) Ўзбекистон ҳукуматидан Совет Иттифоқи Қаҳрамонига "Полетаев хотираси барча мамлакатларда яшаши учун" ёдгорликни тиклашни сўраганди.

Бир неча кундан кейин Ангрен шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати (Красногорск бу шаҳар ҳокимиятига тегишли) Иккинчи Жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги нишонланиши муносабати билан ёдгорлик қайта тикланиши ҳақида хабар берди.  

Бюстни тиклашда ҳайкалтарош Р.Раҳматов ва Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти кафедра мудири Р.Хўжаниёзов иштирок этишди.