Россия коронавирусга қарши эмлашнинг "ҳарбийча" сценарийсини қўллаши мумкин

Академикнинг айтишича, шу йилнинг кузида ёки қиш арафасида янги вакцинани эмлашнинг "ноанъанавий" ёки "ҳарбийча" усули қўлланилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 май - Sputnik. Россияда коронавирусга қарши эмлаш "ҳарбийча" усул билан амалга оширилиши мумкин, деди Россия Фанлар академиясининг академиги, Россия Федерациясида хизмат кўрсатган фан арбоби Сергей Колесников "Парламент газетаси"га берган интервьюсида. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтиради.

Россияда “Авента” ИВЛ аппаратларидан фойдаланиш тақиқланди

Академик фикрича, вакцинани эмлашнинг "ноанъанавий" ёки "ҳарбийча" усули шу йилнинг кузида ёки қиш арафасида қўлланилиши кутилмоқда. Академик, фавқулодда вазиятларда дори воситаларини рўйхатга олишнинг махсус тамойили мавжудлигини эслатиб ўтди.

"Ўлим даражаси ва аҳолига етказилган зиённи ҳисобга олган ҳолда, бизда ҳарбийча усул қўлланилиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Бу ҳолда бутун бошли аҳоли эмас, балки фақат "хавф туғдирувчи" контингент, коронавирус инфекцияси ўчоқларида ишлайдиганларнинг бир қисми, шунингдек, касаллик оғир кечиши хатари мавжуд бўлган одамларгина эмланади. Шундай тажриба қўлланилиши мумкин, аммо бу вакцинани илгари суришнинг ноанъанавий усулидир. Лекин агар айнан шу усул танланса, у ҳолда эмлаш кузда ёки қиш арафасида бошланиши мумкин", - деди Колесников.

Акс ҳолда, эмлаш йил охирига бориб бошланади, деб ҳисоблайди академик.

"Агар анъанавий йўлдан бориладиган бўлса, унда вакцина энг камида шу йил охири - келгуси йил бошида пайдо бўлиши мумкин. Рақобатбардош вакцина танланиши керак. Негаки вакцина бир қанча давлатларда ишлаб чиқилаётгани сабабли, рақобатдош вакциналар сони юзга яқин бўлади. Кейинчалик, уни ишлаб чиқариш бошланади ва бу ҳам тез амалга ошадиган жараён эмас. Мамлакатимиз учун етарли миқдордаги вакцинани ишлаб чиқариш учун катта қувватлар керак”, - дейди нашр суҳбатдоши.

АҚШ сенатига COVID-19 туфайли Хитойга қарши санкция тўғрисида қонун лойиҳаси киритилди

Колесниковнинг ҳисоб-китобига кўра, Россияда ҳар йили саккиз-ўн миллион доза вакцинага эҳтиёж бор, аммо "аҳолида етарли иммунитетга" эришиш учун 70 миллион доза талаб этилади.

Чоршанба куни Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко коронавирус вакцинасининг клиник синовлари июн ойига режалаштирилганлигини маълум қилган эди. Соғлиқни сақлаш вазири дори воситалари июл ойи охирги ўн кунлигида пайдо бўлишига умид билдирди, унга кўра, тадқиқотчилар айнан шундай прогнозларни беришмоқда.

Сўнгги маълумотларга биноан жаҳонда COVID-19 ҳолатларининг умумий сони 4,1 миллиондан ошди, беморларнинг 285 мингдан ортиғи вафот этди. Россияда 242 мингга яқин одан вирусга чалинган, 2,2 мингдан кўпроқ одам вафот этган, 48 мингдан ортиғи соғайган.

Ўзбекистонда касалланганлар сони 2620 кишини ташкил қилмоқда, улардан 2076 нафари соғайган, 11 киши вафот этган.