ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. КХДР давлат кенгаши раиси Ким Чен Ин яна йўқолиб қолди. Бу ҳақда The New York Post газетаси ва Bloomberg агентлиги ёзмоқда.
ОАВлар ҳисоб-китобига кўра, Шимолий Корея етакчиси 12 кундан бери омма олдида кўринмаяпти ва ҳеч қандай баёнотлар бермади.
The New York Post газетаси таъкидлаганидек, давлат раҳбарининг йўқлиги АҚШ разведка хизматларини "бу сафар у тирик ва ўзини яхши ҳис қилмоқда" деган фикрга олиб келади.
“Эҳтимол, у ҳақиқатда фабрикада лентани кесиши мумкин, бироқ биз бу суратлар ҳақиқийлигини текшира олмаймиз”, - деди АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Роберт О’ Брайен.
Ким Чен Ин уч ҳафта давомида омма олдида кўриниш бермади, хусусан бир нечта муҳим тадбирларни - Шимолий Кореянинг биринчи етакчиси, унинг бобоси Ким Ир Сен таваллудининг кейинги йиллигини ўтказиб юборди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Корея ОАВ КХДР етакчисининг юрак жарроҳлиги борлиги ва унинг аҳволи оғир экани ҳақида хабар берганди. Шундан сўнг баъзи ОАВлари ва ижтимоий тармоқларда унинг соғлиғига таҳдид ва ҳатто унинг ўлими ҳақида миш-мишлар тарқала бошлади.
2 май куни КХДР давлат матбуотида Сунчхонда ўғитлар заводининг очилиш маросимидаги раҳбарнинг фотосуратлари чоп этганди.