Эксперт: нафақаларни нақд пулда тўлашдан бутунлай воз кечишнинг ҳозирги пайтда иложи йўқ

“Финам” компаниялар гуруҳининг молиявий таҳлилчиси Алексей Коренев нега бир қатор мамлакатларда, шу жумладан Ўзбекистонда, айниқса, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш соҳасида нақд пулсиз ҳисоб-китобларга тўлалигича ўтишнинг ҳозирча имкони йўқлигини тушунтирди.
Sputnik

Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси даврида ижтимоий тўловлар, пенсия ва нафақаларни нақд пулсиз тўловларга тўлалигича ўтказишга қарор қилинди, аммо жойларда, айниқса, вилоятларда муайян муаммолар аниқланганидан кейин маблағларни нақд пул шаклида қолдиришга қарор қилинди.

Россиялик таҳлилчининг фикрига кўра, дунёда электрон пулларга ўтиш тобора кучайиб бормоқда. Масалан, Скандинавия ва ЕИ мамлакатларида деярли барча тўловлар нақд пулсиз шаклдадир, аммо ҳамма давлатларда ҳам бундай моделни амалга ошириб бўлмайди.

Пенсия ва иш ҳақи яна нақд пулда тўланади

"Кекса одамлар, дейлик, қисқа вақт ичида янги технологияларни ўзлаштиришлари ва карталар ёки онлайн тўловлардан фойдаланишга муваффақ бўлишини тасаввур қилиш қийин. Мамлакатнинг чекка ҳудудларида банкоматларнинг мавжудлиги ҳам етарли даражада эмас. Жорий воқеликда электрон маблағларга ўтиш аста-секин амалга оширилади, лекин яна узоқ вақт давомида ҳақиқий пул бизнинг мамлакатларда муомалада қолади", - дейди Коренев.

Унинг қўшимча қилишича, онлайн тўлов тизимларининг афзалликлари кўп - бу ҳам хавфсизлик, ҳам банклар ва истеъмолчилар учун минимал харажатлар. Аммо ҳақиқий пулдан пулдан бутунлай чекланишнинг деярли иложиси йўқ.

"Мисол учун айтсак, яқинда Нью-Йоркда яқинда рўй бергани каби электрэнергияни глобал миқёсда ўчирилиши электрон пуллардан фойдаланишни шубҳа остига қўяди. Қандайдир муайян даражада нақд пуллар барибир муомалада қолади", - дея хулоса қилди таҳлилчи.

Sputnik Ўзбекистон радиоподкастида таҳлилчининг батафсил шарҳини рус тилида тингланг

Эксперт: нафақаларни нақд пулда тўлашдан бутунлай воз кечишнинг ҳозирги пайтда иложи йўқ