Бировнинг телефон рақамига порнографик телеграм канал очган йигит жазоланди

Текширувда фуқаро аризачига тегишли телефон рақамини “Asalhone 2” номи билан номлагани аниқланган. У телеграм каналда турли хил беҳаё сурат ва видеолавҳаларни жойлаштирган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Бировнинг телефон рақамига порнографик телеграм канал очган андижонлик фуқарога чора кўрилди.

ИИВ Тезкор қидирув ҳамкорлиги бошқармаси хабарига кўра, 23 март куни ички ишлар органларига Тошкент шаҳри, Яшнобод туманида яшовчи фуқаро Д.С. ариза билан мурожаат қилган. У номаълум шахс “Aqilli fayzik” профили ёрдамида телеграмда унинг телефон рақамига турли хил порнографик шаклдаги фото ва видеолавҳалар жойлаштирилган “UZB KAYF GOLD” каналини очганини маълум қилган. Фуқаро ушбу вазиятга ойдинлик киритиш ва унинг телефон рақамидан ноқонуний фойдаланиб келаётган шахсга чора кўришни сўраган.

Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочишга уринган маст аёл ҳақида маълумот берилди

Ҳолат юзасидан ИИВ Тезкор қидирув ҳамкорлиги бошқармаси ҳамда Андижон вилояти ИИБ ходимлари тезкор қидирув тадбирларини ўтказган. Унда қонунбузар Андижон вилояти Марҳамат туманида яшовчи Х.Ф. исмли фуқаро экани аниқланган.

Текширувда фуқаро аризачига тегишли бўлган телефон рақамини “Asalhone 2” номи билан номлаб, инсон қадр-қимматини камситувчи уятсиз ва бузуқ ҳақоратли сўзлар ёзилган ҳолда ўша телеграм каналда қизларнинг рақами ва маълумот тарқатгани аниқланган.

Унинг “MI-6” телефони ашёвий далил сифатида олинган ва унда юқорида баён этилган фактлар ўз тасдиғини топган.

Марҳамат тумани Маъмурий суди Х.Ф.ни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси (“Ҳақорат қилиш”) ва 189-моддасида (“Порнографик маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш”) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топган. Унга узил-кесил базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдоридаги (669 минг сўм) жарима жазосини тайинлаган. “MI-6” телефони эса давлат фойдасига мусодара қилинган.