Зарафшондаги сел сабаб 300 киши эвакуация қилинди

Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида кучли ёғингарчилик сабабли сел келиши кузатилди. Ўз вақтида кўрилган тезкор чоралар натижасида фуқароларнинг ҳаёти сақлаб қолинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида кучли ёғингарчилик сабабли сел келди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.

Жиззах вилоятида 10 яшар қизни сел оқизиб кетди

Қайд этилишича, сел  13 май куни тахминан соат 02:30дан 04:30 гача бўлган вақт оралиғида келган. Дастлабки маълумотларга кўра, сел оқибатида 4 хонадон қисман зарар кўрган.

Вазият юзасидан Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 9 та техникаси ва 70 нафар шахсий таркиби зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, 300 нафар фуқарони хавфсиз ҳудудга эвакуация қилди.

Ўз вақтида кўрилган тезкор чоралар натижасида фуқароларнинг ҳаёти сақлаб қолинган.