Россия муфтийси мигрантларга озиқ-овқат тарқатишни таклиф қилди

Москва мусулмонлар хайрия жамғармаси пандемия туфайли оғир шароитда қолган меҳнат мигрантларига озиқ-овқат етказиб бермоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. "Россия Сегодня" халқаро ахборот агентлигида бўлиб ўтган онлайн конференция вақтида Россия мусулмонлар кенгаши раҳбари Альбир Крганов Ҳукумат ва жамоат ташкилотларини меҳнат мигрантларига озиқ-овқат ёрдами беришга чақирди. 

"Меҳнат мигрантларига ёрдам кўрсатиш муҳимдир. Пул билан эмас балким озиқ-овқатлар билан. АҚШда ҳам муҳтож кишиларга озиқ-овқат тарқатилмоқда, жумладан кошер ва ҳалол озиқ-овқатлар ҳам. Россия ҳудудида коронавирус тарқалишини олдини олиш бўйича тезкор штаб ана шундай ёрдам кўрсатиши мумкин эди. Ҳақиқатда ёрдамга муҳтож кишилар жуда кўп. Ҳудудлардаги жамоат ташкилотлари ҳам ушбу ишга қўшилишлари мумкин эди, деди Россия муфтийси", - деди Альбир Крганов. 

Мосол тариқасида Россия мусулмонлар кенгаши раҳбари "Биз сиз билан" лойиҳасини келтирди. Унинг доирасида ёрдамга муҳтож кишиларга ҳар бири 2 минг рубл бўлган 5000та озиқ-овқат тўпламлари тарқатилган.

Мусулмонлар Москва ҳукумати коронавирус туфайли қўллаётган чораларни қўллаб-қувватлашди

Крганов айтишига қараганда Россия чегараларида ҳам мигрантлар билан муаммолар бор, чунки "айрим давлатлар уларни қабул қилишни истамаяпти". 

Шу билан бирга муфтий пандемия шароитида Россия шифокорлари мигрантларга ҳеч қандай ҳужжат талаб қилмасдан ёрдам кўрсатаётганликларини қайд этиб ўтди. 

"Биз Россияда меҳнат мигрантларига тиббий ёрдам кўрсатишдан воз кечилган ҳолатлари ҳақида эшитмадик. Шифокорлар ҳужжат сўрамай даволашмоқда. Бу тўғри", - деди Крганов. 

Бироз олдин "Закот" номли ислом хайрия фонди ҳамжамияти раҳбари Рифат Измайлов Москва мусулмонлари меҳнат мигрантларига руҳий ва гуманитар ёрдамни ўз фаолиятларининг асосий йўналишларидан бирига айлантиришганини хабар қилган эди. Унинг сўзларига кўра коронавирус пандемияси туфайли оғир вазиятда қолган МДҲ мусулмонларига озиқ-овқат тўпламлари етказиб берилмоқда.