Ниқоб, қўлқоп ва жарима: Москва метросида ўзбек тилида эълонлар пайдо бўлди

Москва мэрияси 12 майдан бошлаб кўчада ва жамоат транспортида ниқоб ва қўлқоп тақиш мажбурий талабини жорий этди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Москва метросида ўзбек, қирғиз ва тожик тилларида эълонлар пайдо бўлди.

“12 майдан бошлаб Москва метросида ва Марказий айланасида ниқоб ва қўлқоп кийиш шарт. Уларни олдиндан сотиб олинг. Хавфсизлик талабларини бузиш жарима билан жазоланади” – деб ёзилган.

Метро фойдаланувчилари янги қоидаларини бузганлик учун жаримага тортилиши ҳақида огоҳлантирилди.

Ниқоб, қўлқоп ва жарима: Москва метросида ўзбек тилида эълонлар пайдо бўлди

Эслатиб ўтамиз, коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш мақсадида Москва мэрияси томонидан 12 майдан бошлаб кўчада ва жамоат транспортида ниқоб ва қўлқоп тақиш мажбурий талабини жорий этди.

Москвада бир сутка давомида 5392 янги коронавирус ҳолати аниқланди. Сўнгги маълумотларга кўра, пойтахтда коронавируснинг 121 301 ҳолати қайд этилди. COVID-19  янги ҳолатларининг 80% дан ортиғи 65 ёшгача бўлган одамларда аниқланган.