Facebook яна Рамзан Қодировнинг инстаграм аккаунтини блоклади

Facebook вакили Рамзан Қодировнинг инстаграмдаги аккаунти нима сабабдан ўчирилгани юзасидан изоҳ берди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга нисбатан санкциялар туфайли унинг инстаграмдаги аккаунти ўчирилди. Бу ҳақда РИА Новости’га  Facebook вакили маълум қилди.

“Америка компанияси сифатида биз АҚШ санкциялар қонунчилиги доирасида ҳаракат қилмоқдамиз ва ўз ҳуқуқий мажбуриятимизни бажариш учун чораларни доимий равишда қўлламоқдамиз”, - деди суҳбатдош.

Қодировнинг аккаунти 2017 йилда блокланганди. Ўша вақтда Чеченистон раҳбари АҚШда юз минглаб ёшлар унинг постларини фаол равишда ўқиётганидан АҚШ Давлат департаменти ва махсус хизматлар ташфишда эканлигини айтганди.