ТОШКЕНТ, 13 май - Sputnik. Кеча 12 май куни ЕОИИ давлатларининг санитар-эпидемиологик хизматлари раҳбарлари кенгаши видеоконференция тартибида бўлиб ўтди. Анжуманда Иттифоқ мамлакатларида коронавирусга қарши қўлланилаётган чоралар муҳокама қилинди деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Роспотребнадзор раҳбарлигида бўлиб ўтган анжуманга Ўзбекистон санитар-эпидемиологик назорати хизмати раҳбарияти ҳам таклиф қилинди.
"Анжуман иштирокчилари ЕОИИ ҳудудида COVID-19 билан боғлиқ бугунги кундаги вазиятни муҳокама қилишди. Коронавирус симптомсиз кечаётган ҳолатлар кўп қайд этилаётгани ҳам алоҳида айтиб ўтилди ва ушбу факт Иттифоқ мамлакатларида санитар-эпидемиологик хизматлар яхши ишлаётганидан ҳамда ЕОИИ аҳолиси орасида COVID-19 тестлари кенг кўламда ўтказилаётганидан дарак бериши алоҳида қайд этилди", - дейилган хабарда.
Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова Россия ҳукумати топшириғига асосан тайёрланган, коронавирус туфайли киритилган чекловларни олиб ташлашга асос бўладиган муҳим кўрсатгичлар ҳақида батафсил айтиб берди.
ЕОИИ давлатлари ва Ўзбекистон ўз ҳудудида киритилган карантин чекловларини олиб ташлашга қўйилган талаблар ҳақида айтиб берди. Умуман олганда ушбу талаблар босқичма-босқич, алоҳида ҳудудлардаги вазиятдан келиб чиққан ҳолда ва доимий баҳолаш асосида олиб ташланаётгани маълум бўлди.
Шунингдек Кенгаш ЕОИИ ҳудудида коронавирус ва бошқа юқумли касалликлар тарқалишини олдини олишга қаратилган чоралар мажмуасини қабул қилиш масаласини кўриб чиқилди. Ундан ташқари, доимий равишда аҳоли орасида тест синовлар ўтказиш мақсадида айрим давлатлар Россияга қўшимча тест-тизимлари ва реагентлар беришни сўраб мурожаат қилишди.