Сирдарёдаги тошқиндан зарар кўрган уйларда газ таъминоти тўлиқ тикланди

Бугунги кунга қадар 8 850 та уйга газ таъминоти тўлиқ тикланди, яна 5 195 та хонадон суюлтирилган газ билан таъминланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Сирдарё вилояти туманларида сув тошқини оқибатида узилган газ таъминотини тиклаш бўйича Энергетика вазирлиги ва "Сирдарё ҳудудгаз" МЧЖ томонидан махсус штаб ташкил этилди.

Сирдарёда топилган тилла ва пуллар ўз эгаларига қайтарилмоқда

Бугунги кунга қадар 8 850 та уйга газ таъминоти тўлиқ тикланди. Улардан Оқолтин туманида 3950 та, Сардоба 3100 та, Мирзаобод туманида 1800 таси жойлашган.

Бундан ташқари, 5 195 хонадон суюлтирилган газ билан таъминланди, шу жумладан Сардобада 2195, Оқолтин 1224, Мирзаобод туманларида 1776.

Талафот оқибатларини бартараф этиш ишлари давом этмоқда.