Пандемия пайтида зилзила юз берса нима қилиш керак?

Россия фанлар академиясининг О.Ю.Шмидт номидаги Ер физикаси институти сейсмик хавфлар лабораториясининг мудири, физика-математика фанлари доктори Алексей Завялов коронавирус пандемияси пайтида фуқаролар зилзила пайтида ўзини қандай тутиши кераклигини тушунтирди.
Sputnik

10 май куни Тожикистон пойтахтида 5 балли зилзила содир бўлди. Мамлакат Фавқулодда вазиятлар ва фуқаро мудофааси қўмитасининг маълумотларига кўра, зилзила эпимаркази Ваҳдат шаҳри атрофида бўлган.

Бунгача, 9 май куни сейсмологлар Хитойда 4,2 балли зилзилани қайд этдилар. Зилзила кучи  Ўзбекистонда ҳам озгина сезилди.

Завьяловнинг сўзларига кўра, бугунги кунда бирон бир эслатма пандемия пайтида зилзилада нима қилиш кераклигини кўрсатмаган.

“Одатдагидек ҳаракат қилиш керак. Чунки бу ерда зилзила муҳимроқ ҳодиса ҳисоланади, вайрон бўлиши ва босиб қолиши мумкин бўлган хавфли нарсаларданқочиш керак”, - деди эксперт Sputnik Тожикистонга.

Бундай вазиятларда инфекциядан ҳимояланиш чоралари ҳақида эсда тутиш қийин.

"Шу вақтда ниқоб ва қўлқоп кийиш керакми ёки йўқми ҳақида фикр келмайди. Агар кимдир эвакуация пайтида ниқоб кийса, яхши, аммо ижтимоий масофани сақлаш қийин бўлади", - дейди эксперт.

Пандемия пайтида зилзила юз берса нима қилиш керак?